“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ акциядорларинингг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома

Июн 3, 2021 Янгиликлар

умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича
Хабарнома

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли акциядор, “Surxonoziqovqatsanoati” АЖ, Сизга 2021 йил
28 июнь куни соат 11-00 да Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида (жамият мажлислар залида) 2020 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2021 йил
22 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш
2021 йил 28 июнь куни соат 10-00 дан бошланиб соат 10-45 га қадар давом этади.
Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
1). Жамият кузатув кенгашининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.
2). Жамият бош директорининг 2020 молиявий йил якунлари ва бизнес — режани бажарилиши бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
3). Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
4). Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
5). Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
6). Жамиятнинг 2020 йил якуни буйича ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида;
7). Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича зарарни кўриб чиқиш.
8). Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
9). Жамиятнинг 2021 йил йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш.
10). Жамият кузатув кенгашини сайлаш.
11). Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш.
12). Жамият Ижроия органи раҳбарлари билан тузилган меҳнат шартномасини амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида.
13). Жамиятнинг ижроия органининг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари билан ҳар иш куни соат 14-00 дан 18-00 га қадар Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида, “Surxonoziqovqatsanoati” АЖда танишишингиз мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 28 июнь куни соат 10-00 дан
10-45 гача амалга оширилади. Акциядорлар йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдикловчи хужжатлари билан, вакиллари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик акциядорлар эса ишончнома билан келишлари шарт. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати 22.06.2021 йил ҳолатига шакллантирилади.
Қўшимча маълумотлар учун:
Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.soos.uz
Электрон почта манзили: surxonoziqovqatsanoati@mail.ru denov@exat.uz
Телефон: 0 (376) 413-73-83

“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ Кузатув кенгаши