ХАБАРНОМА

Окт 31, 2019 Янгиликлар

“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!

“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, “SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти, Сизга 2019 йил 26 ноябр куни соат 1100да Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 20 ноябр ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 26 ноябр куни соат 8:30 да бошланиб соат 10:30 гачадавом этади.

Сизга навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

КУН ТАРТИБИ

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби тасдиқлаш.
  2. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. 3.        “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг Бош директорини сайлаш у билан меҳнат шартноамсини тузиш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, “SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг surxonoziqovqatsanoati@mail.ru электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият кузатув кенгаши котибияти.

Teл: 0 (376) 41-37-383