ЭЪЛОН

Окт 31, 2019 Янгиликлар

ЭЪЛОН

“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти 

Ички аудит хизмати аудитори лавозимига танловда қатнашиш учун номзодларни таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2006 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналардаги ички аудит хизмати туғрисида”ги Низом ҳамда жамият кузатув кенгашининг 31.05.2019 йилда ўтказилган мажлиси қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамият ички аудит хизмати аудитори лавозимига танлов эълон қилади.

Танлов қатнашчиларига қуйидаги талаблар қўйилади:

- охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиш;

- аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш;

- “SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамиятида шартнома асосида доимий ишлаш имкониятига эга бўлиш.

Қатнашчилар танловда иштирок этишлари учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

-танловда қатнашиш учун ариза;

-номзод тўғрисида маълумотнома (резюме) ;

-шахсини тастиқловчи хужжат (паспорт);

-диплом нусхаси;

-аудитор ва ички аудитор сертификати нусхаси;

-иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчасидан нусҳа).

Хужжатларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 10 ноябргача.

Танловни ўтказиш санаси: 2019 йил 18 ноябр куни.

Танловни ўтказувчи орган: “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖ Кузатув кенгаши

Танлов ўтказиш тартиби:

1. Номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни эълон қилинган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш;

2. Эълон қилинган талабларга мувофиқ деб топилган номзодларни суҳбатдан ўтказиш орқали танлаш.

Ҳужжатларни қуйидаги:

Почта манзилига: индекс – 200701, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй

жамиятнинг электрон почта манзилига surxonoziqovqatsanoati@mail.rudenov@exat.uz жўнатиш мумкин.

Номзодлар қўшимча маълумотлар учун 0 (376) 41-37-383 телефон рақами орқали мурожат қилишлари мумкин.