“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

Июн 4, 2019 Янгиликлар

“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!

“SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, “SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамияти, Сизга 2019 йил 28 июн куни соат 1100да Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил
24 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 28 июн куни соат 8:30 да бошланиб соат 10:30 гачадавом этади.

Сизга навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

КУН ТАРТИБИ

  1. 1.    Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби тасдиқлаш.
  2. 2.    Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. 3.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
  4. 4.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2018 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият Бош директорини ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. 5.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. 6.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳулосасини тасдиқлаш.
  7. 7.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖда 2018 йил якуни бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув натижаларини кўриб чиқиш.
  8. 8.    ” SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш.
  9. 9.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акцияларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
  10. 10.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг 2019 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. 11.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг уставини янги тахрирда тасдиқлаш.
  12. 12.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг ички корпоратив ҳужжатларини янги тахрирда тасдиқлаш.
  13. 13.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг ижроия органининг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъкуллаш тўғрисида.
  14. 14.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  15. 15.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  16. 16.    “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖнинг Бош директори билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида.
  17. 17.    Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича Миллий бухгалтирия ҳисоби стандартлари (МБҲС) ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори белгилаш ҳамда у билан шартнома тузиш.
  18. 18.    Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар навбатдаги умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, “SURHONОZIQOVQATSANOATI” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг surxonoziqovqatsanoati@mail.ru электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият кузатув кенгаши котибияти.

Teл: 0 (376) 41-37-383

04.06.2019 йил.