Э Ъ Л О Н

Июн 18, 2018 Янгиликлар

Сурхонозиқовқатсаноати ” АЖ акциядорлари  диққатига!

 «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖ 2018 йил 27 Июн соат 15:00 да Сурхондарё вилояти  Денов шахар Фаррухий кўчаси, 1 уй манзилида «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 27 Июн  куни соат 13:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Кун тартиби:

1. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан бош директор ҳисоботини кўриб чиқиш;

2. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;

3. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича ички аудит хизмати ҳисоботларини кўриб чиқиш;

4. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш.

5. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш.

6. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича бухгалтерлик баланси ва молиявий натижаларини кўриб чиқиш;

7. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖ 2017 йил учун ички аудит хизмати аудиторларини ишга ёллаш, иш режаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш

8. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2017 йил соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тартибини белгилаш

9. «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2018 йил Кузатув кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш орқали номзодларни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига киритиш;

  1. 10.   «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг 2018 йил тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларини кўриб чиқиш ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига киритиш;
  2. 11.   “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ 2018 йил учун Бизнес режасини маъқуллаш;
  3. 12.   «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖ бош директори билан мехнат шартномаси муддатини узайтириш ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига киритиш.
  4. 13.   Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни мустақил амалга ошириши ва уларнинг тузилишини қўриб чиқиш;

14.“Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ 2017 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларни ташқи Ҳалқаро ва Миллий аудиторлик стандартлари асосида аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва уларга белгиланган хақи миқдорини тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг ундирилиши умидсиз бўлган дебиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқариш (ҳаражатлар ҳисобига қўшиш).