SOOSG

Хозирги “Сурхонозоковкатсаноати” очик акциядорлик жамияти номи 4 сентябрь 1995 йилда берилган, олдинги номи “Денов ёғ - экстракция” заводи, корхонаси улуғ ватан уриши йилларида қурила бошлаган. Украинанинг Кировоград вилоятидаги усимлик ёғи ишлаб чикарадиган заводнинг баъзи агрегатлари олиб келиниб денов пахта тозалаш заводига тушурилди. Корхона уз мехнат фаолиятини кичик ва оз микдорда булган асбоб ускуналар билан бошлаган. Мутахасислар танкислиги ва тажрибаси бош ишчилар етиш- масада шу даврда корхонанаи ишга туширишга эришилди. “Бука - Вольф” буг козони 1.5 босимга эга булган , гидронасос, 5-валлик вальцофка, кунига юз тонна чигитни майдалаш кувватига эга булган битта шелушитель. Денов “ёғ - пресслаш” кейинчалик Денов “ёғ - экстакция” номини олган завод 1943 йилнинг охирига бориб ишга туширилади. Заводнинг биринчи Котов, бош инженер Вокин, бош механик Староженко булган. 1943 йили завод ишга тушурилиб мазут булмаганлиги сабали котёлга шелуха ёкилиб иситилар эди. Шу йилларда заводда хар бир йилига 979 тонна усимлик ёғи ишлаб чикаради. Чигитни кайта ишлаш 10769 тоннага кора ёг ишлаб чикариш 11 % етказилди. 1947 йил завод 11266 тонна чигитни қайта ишлаб 1250 тонна пахта ёги олинди. 1952 йилнинг бирин- чи кварталида мазут учун хом ашё кабул килина бошлади, уч дона очик пресс урнига ёпик пресс ўрнатилди .1959 йил заводга Германия давлатидан 10 та “ФП” маркали пресс, 3 та чангли буг козонлари, 5 та чигит мағзини эзувчи “ВС” маркали вальсофкалар ва бош- қа ускуналар ўрнатилди. Корхона рахбарлари йиллар давомида, янги асбоб - ускуна янги технологиялар ва янги иш услубларини жорий килишиб корхона иқтисодий курсатгич- ларини кўтариб келишган.

Корхонада ишлаб чиқарилган махсулотлар Эрон, Тожикистон, Россия, Литва ва Латвия Республикасига экспорт килиниб келинган. Хозирги кунда ”Сурхонозиковкатсаноати” АЖ да иккита замонавий бош ишлаб чикариш биноси мавжуд булиб, улар тулик кайта жихозланган.